“Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга Сибир тоғ эчкилари (кийиклар) муҳрланди
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Сибир тоғ эчкилари Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.
Давлат экология қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, қўмита тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлимида ўрнатилган видеоқопқонда Сибир тоғ эчкилари (кийиклар)нинг тасвирлари муҳрланган.
Сибир тоғ эчкиси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, у асосан чиқиш қийин бўлган баланд тоғларда яшайди. Улар ўртача 15-17 йил яшайди. Йилда 1-2 марта болалайди. Вазни 35 дан 150 килограммгача етади.
Сибир тоғ эчкилари одатда чиқиш қийин бўлган баланд тоғларда яшайди."Ҳисор" давлат қўриқхонаси ҳам бу жониворларнинг доимий яшаш маскани ҳисобланади. Улар қўриқхонанинг барча – Ғилон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимлари ҳудудида учрайди.
Қўриқхона ходимлари томонидан олиб борилган муҳофаза чора-тадбирлари натижасида кейинги йилларда улар сони сезиларли даражада кўпаяётгани кузатилмоқда.
Қайд этилишича, Сибир тоғ эчкилари Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор"давлат қўриқхонаси томонидан уларнинг яшаш тарзи, кўпайиши доимий муҳофазага олинган.
Аввалроқ, жорий йил феврал ойида ҳам “Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга Сибир тоғ эчкилари тушиб қолган эди. Бундан ташқари, қўриқхонага ўрнатилган фотоқопқонларга ноёб қор қоплонлари, Туркистон силовсини ва ноёб қизил суғурлар муҳрланган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди

10:47 / 31.03.2024
Ҳисор қўриқхонасидаги фотоқопқон объективига Туркистон силовсини муҳрланди

08:51 / 18.03.2024
Нурота давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Қизилқум архари муҳрланди

13:12 / 11.03.2024