Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олмани асосан Қозоғистон бозорига сотяпти
Ўзбекистон қиймати 7,3 млн АҚШ долларлик олма экспорт қилган.

Фото: Kun.uz
2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 18,5 минг тонна олма экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олма экспорти 2021 йил мос даври билан солиштирилганда 9,4 минг тоннага ошган.
2022 йил 10 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 12,6 минг тонна олма.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Россия – 4,2 минг тонна;
- Қирғизистон – 1,5 минг тонна;
- Туркманистон – 163 тонна.
2022 йил 10 ойида хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти – 5 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 4,5 минг тонна;
- Тошкент вилояти – 1,8 минг тонна.
Мавзуга оид

14:32 / 09.07.2025
Россия Қозоғистонга кетган фуқаролардан 2 йиллик солиқни талаб қилмоқда

17:57 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди

09:05 / 08.07.2025
АҚШ савдо урушининг янги босқичи: Трамп Япония, Корея ва Қозоғистонга 25% бож солди

23:07 / 05.07.2025