Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда буғ-газ электр станциясини қуриш 2023 йил февралида бошланади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчи ижрочи директори Макото Учида, Kyuden International компанияси президенти Рётаро Юсу ва Sojitz Corporation компанияси бош операциялар директори Такефуми Нишикавадан иборат Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo
Мулоқот чоғида «Сирдарё вилоятида EDF (Франция), Nebras Power (Қатар), Sojitz Corporation ва Kyuden International (Япония) консорциуми томонидан қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш» лойиҳасини амалга оширишни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Япония компаниялари вакиллари лойиҳани илгари суришда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, 2023 йил февралидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш режаларини маълум қилишди.
JBIC раҳбарияти молиялаштириш учун банк тайёр эканлигини билдириб, ушбу лойиҳа Ўзбекистонда биринчи бўлиб суверен кафолатсиз амалга оширилаётганини таъкидлади.
Учрашувда Sojitz Corporation ва Kyuden International компаниялари билан қайта тикланадиган энергия, водород энергетикаси, кимё ва соғлиқни сақлаш соҳаларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

13:44 / 27.06.2025
Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар салкам ярим млрд сўм зарар етказди

09:59 / 21.06.2025
"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устама белгиланди

18:44 / 14.06.2025