Анқара Эрдўғаннинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Туркия президенти "Оққую" атом электр станциясининг очилишида онлайн тарзда иштирок этади, деди Эрдўған маъмурияти вакили.

Фото: cumhuriyat
Туркия президенти маъмурияти алоқа бўлими раҳбари Фахриддин Алтун президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг соғлиғида муаммолар борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. “Биз Президент Эрдўғаннинг соғлиғига оид бундай асоссиз баёнотларни қатъиян рад этамиз”, — деб ёзди у 26 апрел, чоршанба куни кечқурун Twitter’даги саҳифасида.
Алтун Эрдўғаннинг 27 апрел куни бўлиб ўтадиган "Оққую" атом электр станциясининг очилиш маросимида онлайн форматда иштирок этишини қайд этди.
Туркиядаги сайловларга уч ҳафтадан камроқ вақт қолганида Эрдўған бир қатор сайловолди тадбирларини бекор қилди. "Шифокорлар маслаҳатига кўра, мен бугун уйда дам оламан", деб ёзди у чоршанба куни Twitter'да. Эрдўған унинг ўрнига Туркия вице-президенти Фуат Ўқтойнинг Қириққалъа, Сивас ва Ёзгатда шу кунга режаланган сайловолди митингларида иштирок этишини айтди. “Эртадан бошлаб биз ўз ишимизни давом эттиришга умид қиламиз”, — дея қўшимча қилди Туркия президенти.
Кейинроқ мамлакатнинг ҳукмрон "Адолат ва тараққиёт" партияси раиси ўринбосари Эркан Кандемир Twitter’да Эрдўғаннинг "Оққую" атом электр станциясига ядро ёқилғисини етказиб бериш маросимида шахсан қатнашмаслигини, аммо онлайн тарзда тадбирда иштирок этишини ёзди. Атом электр станцияси жойлашган Мерсинда пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган сайловолди митинги "кейинроқ санага қолдирилди", деди Кандемир.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған жонли эфирда Kanal 7 ва Ulker телеканаллари журналистларининг 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайлови билан боғлиқ саволларига жавоб бераркан, ўзини ёмон ҳис қилди. Эфир бошланганидан бир неча дақиқа ўтгач, эшиттириш 20 дақиқага тўхтатилди.
Эрдўғанга савол берган бошловчи бирдан "реклама" деб ўрнидан турмоқчи бўлди. Эфир тўхтатилишидан бир неча сония олдин "Эй, воҳ!" деган овоз эшитилди ва камералар Эрдўғанни кўрсатмасдан реклама ролиги бошланиб кетди.
Эфир қайта тикланганидан кейин президент журналистларга "қорни қаттиқ шамоллагани"ни айтди.
Турли маълумотларга кўра, Эрдўғанда миокард инфаркти қайд этилган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

20:11 / 31.05.2025
Эрдўған Путин ва Зеленскийни тўғридан тўғри музокараларга чақирмоқда

16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

10:26 / 16.05.2025