Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция iPhone 12 смартфонини сотувдан олиб ташлашни талаб қилди
Электромагнит нурланиш даражаси ҳаддан ташқари юқори бўлгани сабабли, Франция назорат органи Apple компаниясига шарт қўйди.

Фото Shiwa / Unsplash
Франциядаги ҳукумат назорат органи Apple компаниясидан iPhone 12 смартфонларини аҳолидан қайтариб олишни талаб қилди. Бунга электромагнит нурланиш даражаси ҳаддан ташқари юқори бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган. Ҳозирги вақтда ушбу смартфонларнинг Франциядаги савдоси вақтинча тўхтатилган.
Миллий радиочастота агентлиги (ANFR) Apple компаниясини аллақачон ишлатилаётган телефонлар учун ушбу муаммони тезда ҳал қилиш мақсадида барча чораларни кўришга чақирмоқда.
Франция регулятори таъкидлаганидек, смартфонлардаги янгиланишлар агентлик томонидан назорат қилинади. Агар улар самара бермаса, Apple аллақачон сотилган телефонларни қайтариб олишга мажбур бўлади.
Европа Иттифоқи стандартларига кўра, телефоннинг электромагнит энергияни бир килограммга сингдириш даражаси (SAR) 4 ваттдан ошмаслиги лозим. Францияда iPhone 12 смартфонларидаги кўрсаткич 5,74 ваттни ташкил қилган.
Apple компанияси бундай хулосаларни рад қилмоқда ва қурилма барча радиация қоидаларига мос келишини, смартфон кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан сертификатланган ва бутун дунё бўйлаб амалдаги барча радиация қоидалари ва стандартларига жавоб беришини таъкидламоқда.
Мавзуга оид

11:46
Meta, Google ва Apple каби компаниялар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаяпти?

14:28 / 02.08.2025
Ўзбекистон ва Франция ўртасида диппаспорт эгаларига виза бўйича битим имзоланди

18:52 / 31.07.2025
Apple Samsung видеосини эълон қилиб, шарманда бўлди

12:39 / 30.07.2025