Учтепада уч кишини тупроқ босиб қолгани тахмин қилинмоқда
Тошкент шаҳри Учтепа туманида ўпирилиш юз бериши оқибатида уч киши тупроқ остида қолиб кетган бўлиши мумкин. ФВВ матбуот хизмати ҳодиса юзасидан дастлабки маълумотни тақдим этди.
«Бугун, 11 октябр куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отряди 16 нафар қутқарувчилари томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиқишган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.