Туркманистонда президент шарафига номланган клуб бирорта очко йўқотмасдан чемпион бўлди
«Аркадаг» клуби 20 ўйинда 60 очко жамғариб, муддатидан олдин биринчи ўринни қўлга киритди.

Фото: tff.com.tm
Туркманистоннинг «Аркадаг» футбол клуби мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида асосий рақиби «Олтин аср»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
Бу «Аркадаг» учун кетма-кет йигирманчи ғалаба бўлди. Клуб чемпионатда ҳам, мамлакат кубогида ҳам барча ўйинларда ғалаба қозонган.
«Аркадаг» турнир якунланишига тўрт тур қолганида «Олтин аср»ни 16 очко ортда қолдирмоқда. Жамоа футболчилари 20 та ўйинда 70 та гол урган – ҳар бир ўйинда ўртача 3 тадан кўпроқ.
«Аркадаг» футбол клуби 2023 йил баҳорида ташкил этилган ва худди шу номдаги янги шаҳарнинг вакили ҳисобланади. Клуб ва шаҳар Туркманистоннинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов шарафига номланган. У Туркманистонда Аркадаг (Орқатоғ, ҳомий) унвонига эга.
«Аркадаг» футбол клуби ташкил этилганидан сўнг, унинг таркиби мамлакатнинг энг кучли футболчилари билан тўлдирилди. Клуб дарҳол Олий Лига таркибига киритилди.
Туркманистон Олий лигасида 9 та клуб иштирок этади. Чемпионат баҳор-куз тизимида 3 та даврадан иборат мусобақа шаклида ўтказилади. Ғолиб жамоа Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичига йўл олади.
Мавзуга оид

14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди

14:47 / 04.05.2025
“Интер Милан” клуби ҳар қандай жамоа учун бошоғриқ бўла олади” – Ориф Толипов

17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди

18:14 / 24.04.2025