Депутатлар давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Ҳужжат хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ давлат мудофаа буюртмаси масалалари бўйича муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Фото: Kun.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 20 август куни бўлиб ўтган мажлисда «Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги қонунни учинчи ўқишда қабул қилди, деб хабар бермоқда Gazeta.uz.
Қонун лойиҳаси «мақсад ва вазифаларни белгилаш, уни шакллантириш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ягона ҳуқуқий механизмини яратиш, давлат органларининг ваколатларини аниқлаштириш ва уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш зарурати»дан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.
Ҳужжат хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ давлат мудофаа буюртмаси масалалари бўйича муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Қонун лойиҳасида давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги асосий тушунчалар, мақсад ва вазифалар, соҳани давлат томонидан тартибга солиш, давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш ва амалга ошириш, махфийлик тартиб-таомилларини белгилаш назарда тутилган.
Ҳужжатни ишлаб чиқиш президентнинг 2023 йил 31 январдаги фармонида назарда тутилганди. Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигига қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 1 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.
Мавзуга оид

15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди

14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди

18:33 / 19.05.2025
ЕИ давлатлари мудофаа харажатлари учун 150 млрд евролик фонд тузишга келишиб олди

08:34 / 18.05.2025