Озарбойжонда мушкул вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Шахсий ҳужжатлари ва пулларини йўқотган шахсга Ўзбекистонга қайтиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган. Унга Боку-Тошкент йўналишида авиачипта олиб берилган.

Фото: Getty Images
Озарбойжонга ишга бориб, мушкул вазиятда қолган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 28 ноябр куни Ўзбекистон фуқароси Б.А. ёрдам сўраб Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилган.
Б.А. 2022 йилнинг ноябр ойида ишлаш мақсадида Боку шаҳрига келган. Бир неча ой аввал эҳтиётсизлик сабаб шахсий ҳужжатлари ва пул маблағларини йўқотган.
Дипломатик ваколатхона ходимлари кўмагида унинг Ўзбекистонга қайтиши учун рухсатнома расмийлаштирилган.
Шунингдек, ҳомийлар ёрдами билан унга Боку-Тошкент йўналишида авиачипта сотиб олиб берилган. Ҳамюртимиз шу йил 5 декабр куни Ўзбекистонга учиб келган.
Мавзуга оид

21:25 / 30.06.2025
Екатеринбургдаги рейд ва Бокунинг жавоби. Воқеалар ривожи

19:07 / 30.06.2025
Sputnik агентлигининг Бокудаги офисида Россия махсус хизматининг икки ходими қўлга олинди

18:03 / 29.06.2025
Озарбойжонда Россия билан боғлиқ барча маданий тадбирлар бекор қилинди

23:45 / 28.06.2025