Трамп АҚШ президенти лавозимига киришди
Доналд Трамп қасамёд қабул қилди ва расман АҚШнинг 47-президентига айланди.

Фото: Getty Images
Капитолийдаги маросимда дастлаб Трампнинг вице-президенти Жей Ди Вэнс, кейин эса — Доналд Трампнинг ўзи қасамёд қилди.
Трампнинг инаугурацияси одатдаги каби Капитолий атрофида эмас, ичкари қисмида ташкиллаштирилди. Бунга ҳудуддаги совуқ об-ҳаво сабаб бўлган (инаугурация жойи ўзгаргани ҳақида сайланган президент уч кун олдин эълон қилганди).
Маросимга боришдан олдин Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Оқ уйни тарк этаётган Жо Байден меҳмони бўлиб, унинг оиласи билан чойхўрлик қилди — бу президентлар алмашуви вақтидаги анъана ҳисобланади (аммо Трампнинг ўзи Байден 2021 йилда президентликка сайланганида унинг инаугурациясига бормаган ва чойхўрлик ҳам бўлмаганди).
Инаугурация маросимидан олдинроқ РФ президенти Владимир Путин Трампни лавозимга киришиши муносабати билан табриклаб, у билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди. «Биз АҚШнинг қайта сайланган президенти ва унинг жамоасининг Россия билан узилган алоқаларни тиклаш ҳақидаги баёнотларини кўрмоқдамиз <…> Шунингдек, учинчи жаҳон урушига йўл қўймаслик учун барча ишни қилиш зарурати тўғрисидаги баёнотларни ҳам эшитяпмиз. Биз, шунингдек, янги администрация билан Украина можароси бўйича мулоқотга очиқмиз. Энг муҳими — биз бир неча бор гапирган инқирознинг бирламчи сабабларини бартараф этиш. Келишувнинг мақсади қисқа муддатли сулҳ эмас, балки минтақада яшовчи барча одамлар, барча халқларнинг қонуний манфаатларини ҳурмат қилишга асосланган узоқ муддатли тинчликка эришиш бўлиши керак», — дея таъкидлаган Путин.
АҚШда 2024 йилги президентлик сайловлари якунлари 6 ноябр куни эълон қилинганди. Унда республикачилар номзоди Доналд Трамп ғолиб бўлди — у амалдаги президент Жо Байден пойгани тарк этганидан кейин Демократик партиядан номзод қилиб кўрсатилган Камала Ҳаррисни мағлуб этди. Трамп иккинчи бор Оқ уйга раҳбарлик қилади — унинг биринчи муддати 2017 йилдан 2021 йилга қадар давом этганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“2000-йиллар бошидаги даража” – пластик карта эгалари карталарни ёптиришда бюрократияга дуч келяпти
Иқтисодиёт | 17:14
-
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади
Жаҳон | 17:10
-
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди
Жаҳон | 17:05
-
Ўзбекистон ТМК критик минераллар бўйича халқаро кадрлар тайёрлаш ташаббуси билан чиқди
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

21:55 / 13.06.2025
Трамп: Эронда энди ядровий дастур қолгани аниқ эмас

16:47 / 13.06.2025
Ҳали кеч эмас – Трамп Эронни ядровий битим тузишга чақирди

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:01 / 12.06.2025