Японияда 2024 йилда болалар ўртасида рекорд даражада ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилди
Шу билан бирга мамлакатда суицид ҳолатларининг умумий сони камайган. Японияда ўтган йил давомида жами 20 мингдан ортиқ инсон ўз жонига қасд қилган.

Фото: AFP
Японияда 2024 йилда мактаб ўқувчилари ва мактабгача бўлган ёшдаги болалар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолати 1980 йилги рекордни янгилади. Шу билан бирга мамлакатда суицид ҳолатларининг умумий сони камайди. Бу ҳақда ҳукумат бош котиби Кэйитиро Татибана маълум қилди, деб хабар беради NHK.
Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йил давомида Японияда 20 минг 268 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган — бу 2023 йилга нисбатан 1569 тага кам. Суицидни асосан эркаклар содир этган (13 минг 763 киши). Болалар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи 527 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг аксарияти юқори синф ўқувчиларидир (349 нафар). Ўрта мактабнинг кичик синфларида ўқийдиган 163 нафар ўқувчи ва бошланғич мактабнинг 15 нафар ўқувчиси ҳам ўз жонига қасд қилган.
«Бошланғич, ўрта ва юқори мактаб ўқувчилари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига жиддий ёндашамиз. Болалар ҳаётини ҳимоя қилиш ва ҳеч кимни ўзини ўлдиришга мажбур қилмайдиган жамият яратиш учун барча ишни қилишни давом эттирамиз», — дейди Татибана.
Япония аҳолиси 124,5 миллион кишидан ошади. Мамлакатда мактаб ўқувчилари ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг бундан олдинги энг юқори кўрсаткичи 2022 йилда қайд этилганди (514 киши). Бунга коронавирус пандемиясидан кейин мактабларда дарслар қайта тиклангани сабаб қилиб кўрсатилган. Бунга қадар Японияда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кетма-кет 10 йилдан бери камайиб келган. Суицидлар сони ўшиб бораётгани фонида япон ҳукумати 2021 йилда ёлғизликка қарши курашиш дастурини тасдиқлаган, шунингдек, мамлакатда ёлғизлик муаммолари билан шуғулланувчи вазир лавозими жорий этилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
Жаҳон | 21:42 / 15.06.2025
-
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
-
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат
Жамият | 20:03 / 15.06.2025
-
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
Жаҳон | 19:45 / 15.06.2025
Мавзуга оид

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025