Сирдарёда ёнғин бўлган уйдан 3 бола қутқариб қолинди
Ширин шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига етиб борган ёнғин-қутқарувчилари 3 нафар вояга етмаган болани қутқариб қолишди.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ
Бугун, 17 феврал куни соат 14:30 да Ширин шаҳрининг Амир Темур маҳалласидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарувчилари етиб борган. Улар ёнғинни соат 14:37 да тўлиқ ўчирган.
Ёнғинни бартараф этиш вақтида хонадон ичида 3 бола – 2019 йилда туғилган Ж.Ж., 2020 йилда туғилган Ж.М. ҳамда 2022 йилда туғилган Ж.И. бўлган. Улар ёнғин-қутқарувчилари томонидан қутқариб қолинган. Болаларга шу жойнинг ўзида биринчи тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилган.
Қўшимча қилинишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

23:03 / 24.06.2025
Бортида 3 мингта автомобил бўлган кема Тинч океанида чўкиб кетди

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

13:46 / 10.06.2025
Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди

10:53 / 10.06.2025