Бухоро—Истанбул рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди
Шунингдек, фақатгина 16 март куни Бухоро—Тошкент рейси ҳам мажбурий равишда кечиктирилади.

Фото: Kun.uz
Техник сабабларга кўра, фақатгина 16 март куни HY285/286 рейслари (Бухоро—Истанбул—Бухоро йўналиши) мажбурий кечикиш билан амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
· Бухородан жўнаш — соат 13:00 (маҳаллий вақт), Истанбулга етиб бориш — соат 15:50 (маҳаллий вақт);
· Истанбулдан жўнаш — соат 17:00 (маҳаллий вақт), Бухорога етиб бориш — соат 23:10 (маҳаллий вақт).
Шунингдек, фақатгина 16 март куни HY022 рейси (Бухоро—Тошкент йўналиши) ҳам мажбурий равишда кечиктирилади. Бухородан жўнаш: 17 март соат 00:00 (маҳаллий вақт), Тошкентга етиб бориш: 17 март соат 01:00 (маҳаллий вақт)
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

15:45 / 02.06.2025
Киевнинг Истанбулдаги музокаралар учун таклифлари маълум бўлди

14:28 / 02.06.2025
Лавров ва Рубио Истанбулдаги бўлажак музокараларни муҳокама қилди

10:50 / 02.06.2025
Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар 2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтади

20:07 / 01.06.2025