Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Uzum Tezkor» устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди
Рақобат қўмитаси «Uzum Tezkor» МЧЖни етказиб бериш бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этди. Аввалроқ, бу бозорда «Yandex Eats» ва «Express24» сервислари ҳам устун мавқега эга деб топилганди.

Фото: Uzum
Қўмитанинг тегишли буйруғи билан тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида «Uzum Tezkor» устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб топилди.
«Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади», дейилади расмий хабарда.
Аввалроқ, 2024 йил октябрида тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегаторлари бўлган «Yandex Eats» ва «Express24» ҳам устун мавқега эга деб топилганди.
Мавзуга оид

23:01 / 25.07.2025
Қиммат бензин, шароити йўқ поездлар ва муаммоли UzIMEI — Истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоя қилиняптими?

15:49 / 17.07.2025
“Фарғонаазот” карбамид бозоридаги устун мавқени йўқотди — Рақобат қўмитаси

14:18 / 17.07.2025
Рақобат қўмитаси 43 млрд сўмлик давлат харидларини бекор қилди

16:07 / 03.07.2025