АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг қатор юқори мартабали амалдорлари лавозимдан олинди
Лавозимдан олингалар орасида технология ва миллий хавфсизликка масъул катта директор Дэвид Фейт ҳам бор.

Фото: Getty images
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг бир нечта юқори мартабали амалдори 3 апрел куни эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Вазиятдан хабардор уч кишининг сўзларига кўра, пайшанба куни эрталаб Оқ уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг бир нечта директори лавозимдан бўшатилган», — дейилади хабарда.
Агентлик манбалари масъулларнинг ишдан бўшатилишига нима сабаб бўлганини айтмаган, аммо икки суҳбатдош мазкур ҳолатни ходимларга нисбатан текширув натижаларига боғлаган. Таъкидланишича, лавозимдан олингалар орасида технология ва миллий хавфсизликка масъул катта директор Дэвид Фейт ҳам бор.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида Доналд Трамп жамоаси фаолияти билан боғлиқ бир нечта можаро юз берди. Иккита воқеа АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц билан боғлиқ. Аввалига у Ямандаги ҳусийларга бериладиган зарбаларга оид махфий маълумотлар тарқалиб кетишига аралашиб қолди, кейин эса унинг ёрдамчилари ҳарбий масалаларни муҳокама қилишда Gmail почта манзилидан фойдаланиб келгани маълум бўлди. Шундан кейин ОАВ маълумотларига кўра, маъмуриятдаги айримлар унинг истеъфосини талаб қилган.
Аввалроқ Майк Уолц Сигнал мессенжеридан Россия—Украина урушини тинч йўл билан ҳал этиш масаласини муҳокама қилишда ҳам фойдалангани маълум бўлган эди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

21:55 / 13.06.2025
Исроилнинг Эронга ҳужумидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларини Яқин Шарққа юборди

21:42 / 13.06.2025
Исроил ҳужумдан олдин Эрон қўмондонлиги аъзоларини алдаб бир жойга йиғди – ОАВ

16:47 / 13.06.2025
Ҳали кеч эмас – Трамп Эронни ядровий битим тузишга чақирди

13:59 / 13.06.2025