Жамият | 21:40 / 15.04.2025
2754
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга олиб келинди

Ҳозирда у Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилган.

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига келиб тушган маълумотлар асосида хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган қиз ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасининг саъй-ҳаракатлари натижасида ўзбекистонлик қиз бугун, 15 апрел куни Тошкент халқаро аэропортида масъул ходимлар томонидан кутиб олинган.

Ҳозирда у Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилган. Жойлаштиришнинг муқобил шакли белгилангунга қадар қизга ушбу марказда зарур ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.

Аввалроқ Россияда қаровсиз қолиб кетган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдин эса Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Тошкентга олиб келинган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти