Фридрих Мерц Германия канцлери этиб сайланиш учун етарли овоз тўпламади
Энди Бундестаг 14 кун ичида қайта овоз бериш жараёнини ўтказиши лозим.

Фото: AP
Немис консерватив партиялар (CDU/CSU) блоки етакчиси Фридрих Мерц Германия канцлери этиб сайланиш учун керакли миқдордаги овозларни ололмади.
Бундестагдаги овоз беришнинг биринчи босқичида Мерц номзодини 310 нафар депутат ёқлади, 307 нафари қарши овоз берди. Канцлер сифатида сайланиш учун 316 овоз тўплаш зарур эди.
Энди Бундестаг 14 кун ичида қайта овоз бериш жараёнини ўтказиши лозим. Уринишлар сони чекланмаган, аммо ғалаба қозониш учун номзод ҳали ҳам 316 овоз олиши керак.
Агар Мерц (ёки бошқа номзод) ушбу икки ҳафталик муддат ичида буни уддалай олмаса, яна бир якуний овоз бериш босқичи ўтказилади. Агар бунда ҳам ҳеч ким 316 овоз ололмаса, у ҳолда Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер ишга киришади. У якуний овоз беришда биринчи ўринни эгаллаган шахсни (овозлар сонидан қатъий назар) канцлер этиб тайинлаши ёки Бундестагни тарқатиб юбориши ва янги сайловлар ўтказиши мумкин.
2025 йил февраль ойининг охирида бўлиб ўтган муддатидан олдинги парламент сайловларида консерватив CDU/CSU (Христиан Демократик Иттифоқ/Христиан социал иттифоқ) блоки биринчи ўринни эгаллади. Блок етакчиси, 69 ёшли Фридрих Мерц Германия канцлери лавозимига асосий номзод бўлди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:20 / 13.06.2025
Германия: НАТОга янги мақсадлар учун 60 минггача қўшимча аскар керак бўлади

12:15 / 13.06.2025
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман

11:33 / 13.06.2025
Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш ҳақида «ўйламаяпти»

15:14 / 12.06.2025