Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
Аргентинанинг Буэнос-Айрес провинциясида кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди. Одамларни қутқаришда ўт ўчирувчилар, фуқаро мудофааси кучлари ва полиция иштирок этмоқда. Расмийлар табиий офатда иқлим ўзгаришини айбламоқда.

Фото: REUTERS/Matias Baglietto
Аргентина шарқида, Буэнос-Айрес провинциясида кучли ёмғир сабаб сув тошқини уч кундан бери давом этмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, 18 май, якшанба куни ҳудудда ҳар квадрат метрга 400 ммгача ёғингарчилик ёғган, ойлик норма эса - ўртача 45 мм. Метеорологлар кучли ёғингарчилик ва бўронли шамол давом этишини башорат қилмоқда, дея хабар беради AFP.
7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинган, дея хабар беради маҳаллий ҳокимият. 300 га яқин ўт ўчирувчилар, фуқаролик мудофааси кучлари ва полиция ходимлари бунда иштирок этмоқда. Одамларни қутқариш учун улар барча мавжуд сув кемаларидан, жумладан, резина қайиқ ва каяклардан фойдаланиляпти.
Ўрта катталикдаги Кампана ва Сарате шаҳарлари фалокатдан жабр кўрди. Бундан ташқари, Буэнос-Айреснинг айрим чекка ҳудудлари, автомобиль йўллари ва қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган. Кампана шаҳрида бир неча оила туннинг бир қисмини сув босган уйларининг томларида ўтказди. 44 йўловчини олиб кетаётган автобус пойтахтни мамлакат ички ҳудудлари билан боғловчи йўллардан бирида 10 соатдан ортиқ вақтга тўхтаб қолди, деб ёзади AP агентлиги.
Буэнос-Айрес провинцияси губернатори Аксел Кисильофнинг айтишича, фалокатли об-ҳаво аномалиясига иқлим ўзгариши сабаб бўлган.
Март ойи бошида Буэнос-Айрес провинцияси жанубида жойлашган Баия-Бланка шаҳрида сув тошқини оқибатида 18 киши ҳалок бўлган, 1400 дан ортиқ киши эвакуация қилинган. Ўшанда бу аҳоли пунктида бир суткадан камроқ вақт ичида тахминан 300 мм ёғингарчилик кузатилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

18:36 / 11.06.2025
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

13:11 / 05.06.2025
Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 500 дан ортиқ киши бедарак йўқолди

18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди

17:56 / 12.05.2025