ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни автобусда ушлашган. Ҳодиса тафсилотлари
19 май куни Юнусобод деҳқон бозорида хизмат олиб бораётган патрул-пост хизмати ходими пичоқланди. Жабрланувчи айни вақтда шифохонада. Унга ҳужум қилган шахс қўлида пичоқ билан йўловчи автобусига чиқиб, яширинишга уринган. Уни ушлаш ва зарарсизлантириш пайтида автобус ичидаги йўловчилардан бири қаҳрамонлик кўрсатган. Kun.uz ҳодиса тафсилотларини ўрганди.

7-сонли шаҳар клиник шифохонаси бош шифокори Расул Раҳимовнинг айтишича, бемор касалхонага бўйин соҳасидан шикастланган ҳолда карахт ва оғир аҳволда олиб келинган. Беморда шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилгач, ҳолати барқарорлашган. Кейинчалик у ИИВ госпиталига ўтказилган. Бўйин соҳасидаги жароҳати 5 сантиметр атрофида бўлган, трахея ва қалқонсимон без томирлари шикастланган.
Кun.uz мухбирининг аниқлашича, ички ишлар ходимига жароҳат етказган шахс қўлидаги пичоқ билан йўловчи автобусига чиқиб, воқеа жойидан яширинишга уринган.
Гумонланувчининг ортидан таъқиб қилиб борган уч нафар ходим уни зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Бунда уларга автобус ичида йўловчи сифатида кетаётган оддий фуқаро – Владимир Авдиянс (гапира олмайди) ёрдам берган, ушбу йўловчи гумондорга ортдан ташланиб, унинг қўлларини қайиришда ёрдам берган.
“Автобусда эдим, қарасам, пичоқ кўтарган одам чиқди, уни ушлаш керак деб ҳисобладим ва ИИБ ходимига хабар бердим. У одам пичоқ билан юрганди, одамларни автобусдан чиқардик, кейин уни ушладик ва ҳаракатсизлантирдик. Спортчи бўлганим учун бундай жараёндан қўрқмадим”, дея сурдо таржимон ёрдамида Владимир Авдиянснинг сўзларини келтиради Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, 19 май куни Юнусобод деҳқон бозорида хизмат олиб бораётган ППХ инспектори ўзини шубҳали тутган фуқарони тўхтатиб текширмоқчи бўлганида, у ёнидаги пичоқ билан ходимнинг бўйин қисмига тан жароҳати етказган эди.
Ҳудудда хизмат олиб бораётган патрул-пост хизматининг уч нафар ходими жиноятчини махсус воситалар ва жисмоний куч ишлатиш йўли билан зарарсизлантириб, қўлга олган, бунда ходимларга фуқаро Владимир Авдиянс ҳам фаол ёрдам бериб, ўзининг фуқаролик бурчини сидқидилдан бажаргани учун мукофотланганди.
ИИВ маълумотига кўра, гумондор шахс 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Пахтакор туманида яшовчи Акром Ҳасанов бўлиб, 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

08:54 / 06.05.2025
Тошкентда гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатганлар ушланди

14:35 / 20.03.2025
Тошкент метрополитени ТТЗ даҳасигача олиб борилади

19:04 / 21.11.2024