Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан унинг 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш учун 21 млн сўм пора талаб қилган. У келишилган пулдан 7 млн сўмини ўз хизмат хонасида олганида ушланган.

Фото: ДХХ
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари қўлга олинган.
Ҳоким ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн сўм пора талаб қилган. У шундан 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:23 / 16.02.2025
Қозоғистонда коррупцияда айбланган ҳоким ўринбосари Ўзбекистонда ушланди

20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

15:09 / 03.12.2024
Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва бўлими бошлиғи лавозими тугатилади

17:27 / 30.11.2024