Ўзбекистонда ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш керак – ХВЖ
Халқаро валюта жамғармаси миссиясига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ташқи қарз олиш бўйича белгиланган лимитларга қатъий риоя қилиши ва олтин нархларининг юқорилиги шароитида проциклик фискал сиёсатдан чекланиши керак. Халқаро экспертларнинг қайд этишича, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш учун таркибий ва институционал ислоҳотлар суръатини давом эттириш талаб этилади.

Фото: Reuters
Халқаро валюта жамғармаси ўз уставининг IV моддаси бўйича Ўзбекистон билан йиллик консултациясини якунлади.
ХВЖ экспертларига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий барқарорлик сақланиб қоляпти. Хусусан, 2024 йилда ЯИМ ўсиши 6,5 фоизни, 2025 йилнинг биринчи чорагида 6,8 фоизни ташкил этди. Жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги пул ўтказмалари, олтин билан боғлиқ бўлмаган экспортнинг ўсиши, хомашё нархларининг ижобий динамикаси ва 2023 йилда импортнинг бир марталик кўтарилиши таъсирининг тугаши туфайли 2024 йилда ЯИМга нисбатан 2,6 фоиз бандга қисқариб, 5 фоиз атрофида шаклланди. Халқаро захиралар юқорилигича қоляпти. 2024 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 1,7 фоиз бандга қисқариб, 3,2 фоизни ташкил этди.
Глобал савдо сиёсати бўйича ноаниқликларнинг кучайишига қарамай, базавий сценарийга кўра, реал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши барқарор бўлиб қолиши ва жорий ҳамда келгуси йилда тахминан 6 фоизни ташкил этиши прогноз қилиняпти.
2027 йил охирига келиб инфляция Марказий банкининг мақсадли кўрсаткичи – 5 фоизгача пасайиши мумкин. Бу қатъий пул-кредит сиёсати ва харажатларни чеклашга боғлиқ бўлади.
Жамғарма экспертларининг таъкидлашича, 2025-2026 йиллар давомида жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 5 фоиз ёки ундан бироз паст даражада сақланиб қолиши, халқаро захиралар эса 2026 йил охиригача 9,2 ойлик импортни қоплаш даражасида бўлиши мумкин.
«Ривожланиш истиқболларининг ёмонлашуви билан боғлиқ хатарларга савдо сиёсати билан боғлиқ давомий ва кескин шоклар, хомашё нархлари ўзгарувчанлигининг ошиши, ташқи молиялаштириш ва давлат корхоналари ва банклари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартли мажбуриятларининг қатъийлаштирилиши киради. Таркибий ислоҳотларнинг жадаллашуви, даромадлар ва капитал оқимининг кўпайиши, шунингдек, хомашё нархларининг қулай динамикаси билан боғлиқ имкониятлар ижобий кутилмалар бўлиб қоляпти», дейилади маслаҳатлашувлар якунлари бўйича баёнотда.
ХВЖ Ўзбекистон ҳукуматига қатор тавсияларни берган:
- макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ва изчил ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жамғарманинг техник кўмаги ёрдамида таркибий ва институционал ислоҳотлар суръатини давом эттириш;
- инфляцияни пасайтиришни қўллаб-қувватлаш учун ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш ва олтин нархининг юқорилиги сабабли давлат харажатларининг протцикликлигига йўл қўймаслик;
- бюджет имкониятларини яратиш мақсадида солиқларнинг ЯИМга нисбатини ва харажатлар самарадорлигини ошириш;
- давлат банкларининг тижорат йўналишини ва уларнинг корпоратив бошқарувини кучайтириш, директив ва имтиёзли кредитлашдан босқичма-босқич воз кечиш;
- нархлар ва савдони либераллаштиришни якунлаш, давлат корхоналарини қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич тўхтатиш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, уни илғор халқаро амалиётга мувофиқ амалга ошириш.
Мавзуга оид

11:37 / 11.06.2025
Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштиришни муҳокама қилмоқда

09:02 / 04.06.2025
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида

15:02 / 27.05.2025
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайди

22:41 / 24.05.2025