Пенсия ёшини ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган — Пенсия жамғармаси
Пенсия жамғармасига кўра, халқаро экспертлар томонидан берилган таклифларнинг Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири ва иқтисодий оқибатлари таҳлил қилиняпти.

Фото: Kun.uz
Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг амалдаги пенсия тизимини ўрта муддатли даврда ислоҳ этишни тавсия қилганди. Хусусан, ХВЖ пенсия ёшини босқичма-босқич оширишни таклиф қилган.
Пенсия жамғармаси мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
«Бугунги кунда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.
Пенсия ислоҳотини ўтказиш бўйича халқаро экспертлар томонидан берилган таклифлар ҳозирда Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири ва иқтисодий оқибатлари таҳлил қилинмоқда.
Пенсия тизимига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар, жумладан, пенсия ёшига оид масалалар ҳам, албатта, кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, халқ фикри ва манфаатларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади», дейилади Пенсия жамғармаси изоҳида.
Мавзуга оид

14:05 / 25.06.2025
Ўзбекистон пенсия тизими ислоҳотга муҳтож — ХВЖ

14:40 / 20.06.2025
Ўзбекистонда ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш керак – ХВЖ

11:37 / 11.06.2025
Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштиришни муҳокама қилмоқда

21:56 / 04.06.2025