Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэл Гроссининг таъкидлашича, Эронда «ҳануз саноат ва технологик салоҳият мавжуд» ва «агар улар хоҳласа, ҳаммасини яна ишга тушира олади».

Фото: Flickr
Эрон бойитилган уран ишлаб чиқаришни қайта тиклаш имкониятини сақлаб қолган ва «бир неча ой ичида» бунга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэл Гросси CBS’га берган интервюсида маълум қилди.
Гросси журналистнинг МАГАТЭ Эрон ядро объектларига зарбалар оқибатини қандай баҳолаши ва Теҳроннинг бойитилган уранни ишлаб чиқаришни тиклаш қобилияти ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. «Уларда имкониятлар бор», — дейди Гросси.
«Айтиш мумкинки, улар бир неча ой ичида ёки ундан ҳам олдинроқ яна бир неча центрифуга каскадларини ишга тушириб, бойитилган уран ишлаб чиқаришни бошлай олади. Аммо олдин айтганимдек, барчаси йўқ қилингани ва ҳеч нарса қолмаганини тасдиқлаб бўлмайди», — дея қўшимча қилади МАГАТЭ раҳбари.
Гроссининг сўзларига кўра, Эронда «ҳануз саноат ва технологик салоҳият мавжуд» ва «агар улар хоҳласа, ҳаммасини яна ишга тушира олади».
Аввалига Исроил, сўнг АҚШ бомбардимончилари томонидан Эрон ядро объектларига зарбалар берилганиден кейин Доналд Трамп улар «бутунлай яксон қилингани»ни айтганди. CNN ва The New York Times разведкадаги манбаларига таяниб ёзишича, Америка зарбалари Эрон ишланмаларини бир неча ой ортга сурган холос. Шундан сўнг Трамп уларни кескин танқид қилди. МРБ раҳбарининг сўзларига кўра, Эрон ядро дастурига «жиддий зарар» етказилган. Financial Times манбаларининг таъкидлашича, АҚШ зарбаларидан кейин ҳам Эроннинг юқори даражада бойитилган уран захиралари асосан тегилмаган ҳолда қолган.
Мавзуга оид

09:58 / 29.06.2025
Теҳронда Исроил зарбалари қурбони бўлган генерал ва олимларнинг дафн маросими ўтказилди – фотолар

23:02 / 28.06.2025
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди

21:11 / 28.06.2025
Эрон ХАЭА бош директорини ядро иншоотларига киритмайдиган бўлди

17:35 / 28.06.2025