Reuters: Эронда 9 та атом бомбаси учун яширин уран захиралари бўлиши мумкин
Ғарб давлатлари расмийлари ва АЭХА Эроннинг юқори даражада бойитилган уран захиралари билан нима содир бўлганини аниқ билмайди, деб ёзади Reuters. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, улар тўққизта атом бомбаси учун етарли бўлиши мумкин.

Фото: Atomic Energy Organization of Iran / AFP / Scanpix / LETA
Ғарб давлатлари расмийлари ва Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумларидан олдин Эронда бўлган 400 кг юқори бойитилган уран билан нима содир бўлганлиги ҳақида аниқ маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда 29 июн, якшанба куни манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.
Агентлик Теҳрон ядровий дастурини чеклаш учун масъул бўлган ўнлаб амалдаги ва собиқ Ғарб расмийлари билан суҳбатлашганини даъво қилмоқда. Уларга кўра, Эрон бойитилган уранни ядровий иншоотлардан АҚШ ёки Исроил зарбаларидан олдин олиб чиқишга муваффақ бўлганми ёки йўқми, аниқ маълум эмас. Бу материални қидириш энди Эрон ва Ғарб ўртасидаги «мушук-сичқон ўйини»га айланади, деди манбалардан бири.
АЭХА баҳосига кўра, Эрон 2025 йилги урушгача 400 кгдан ортиқ 60 фоизгача бойитилган уранга эга эди. Бу 90 фоиз қурол даражасига яқин. Reuters агентлигига кўра, бу миқдор тўққизта атом бомбасини яратиш учун етарли.
«Ҳатто ҳисобга олинмаган миқдорнинг кичик бир қисми ҳам Эрон ядро қуролига эга бўлиш қобилиятини сақлаб қолган деб ҳисоблайдиган Ғарб давлатлари учун жиддий муаммо бўлади», деб ёзади Reuters.
«Агар эронликлар 400 кг юқори даражада бойитилган уран ҳақида ростини айтиб берса, муаммо ҳал бўлади. Аммо улар буни қилмаса, у билан нима бўлганини ҳеч ким аниқ била олмайди», деди агентликка ғарб дипломати.
Мавзуга оид

13:44 / 30.06.2025
Эрон билвосита Трампга ўлим билан таҳдид қилди

12:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?

21:53 / 29.06.2025
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари

09:58 / 29.06.2025