Жамият | 15:24
7664
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида 450 метрли туннел аниқланди

Жиноий гуруҳ ушбу яширин туннелдан нефт маҳсулотлари контрабандаси учун фойдаланиб келган. Икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда беш нафар шахс ушланган. 

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида навбатдаги яширин туннел фош этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, яширин туннел Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара ҳудудда аниқланган. Жиноий гуруҳ 450 метр узунликдаги ер ости туннелини қазиган. Сўнгра ундан 2 ой давомида нефт маҳсулотлари контрабандасида фойдаланиб келишган.  

Икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда жиноий гуруҳнинг барча аъзолари ушланган. Жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга юборилган.

Олдинроқ Қибрайда Қозоғистондан тортилган яширин ерости қувури аниқланганди. Жами узунлиги қарийб 1 км бўлган ушбу яширин қувур орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга бензин контрабандаси амалга ошириб келинган.

Мавзуга оид