Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Якунига етган имтиҳонлар, Чорвоқ ва Шерободдаги ўрмон ёнғинлари – маҳаллий дайжест
2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаси оширилади. Олий таълимда бакалавриат учун 10 кун давом этган тест жараёни якунланди. Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўтлар ёнди, ФВВ ходимлари оловни 8 соатда ўчиришга муваффақ бўлди. Kun.uz ёритган шу ва бошқа муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Бюджет тизимидаги камчиликлар сунъий интеллект орқали бартараф этилади
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳисоб палатаси фаолияти ҳамда ижро тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Қайд қилинишича, Ҳисоб палатасининг бу йил 6 ойда ўтказилган аудит тадбирлари натижасида 5 триллион 600 миллиард сўм самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилган, бюджетга 5 триллион сўм қўшимча тушум имконияти аниқланган. «Масофавий аудит» ахборот тизими орқали 4 триллион сўмлик камчиликлар бартараф этилган. Тақдимотда энди тизимга сунъий интеллектни жорий қилиб, камчиликларни келтириб чиқараётган омилларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.
Олий таълимда бакалавриат учун тест жараёни якунланди
Жараён республика бўйлаб 10 кун давом этди. Охирги кун натижалари эълон қилингач, абитуриентларга йўналиш танлаш имконияти очилади. Йўналиш танлаш учун 15 кун вақт берилади. 15 кун ўтгач, умумий мандат шакллантириш бошланади. Қоида тариқасида, якуний мандат 1 ҳафта ичида эълон қилиниши керак.
Бўстонлиқдаги ўрмон ёнғини юз берди
Чорвоқ яқинида ўрмон ёнғини чиқди. Ёнғин 24 июл куни соат 11:00 лар атрофида бошланган. Kun.uz обуначиларининг маълум қилишича, ёнғин "Бочка"га етмасдан, Чиноркентдаги канат йўли яқинида юз берган.
Вазият юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот бермаган.
Мудофаа вазирлигининг Kun.uzʼга маълум қилишича, Ҳарбий ҳаво кучларининг Airbus Helicopters H215M вертолёти ушбу ёнғинни ўчиришга ёрдамлашган: махсус челакда (Bambi Bucket) дарёдан сув олиб, ёнғин ҳудудига сепилган.
Худди шундай ёнғин Сурхондарёдаги қўриқхонада ҳам юз берди. Шеробод туманидаги Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўтлар ёнган. ФВВ ходимлари оловни 8 соатда ўчиришга муваффақ бўлган. Жабрланганлар ва етказилган зарар ҳақида маълумот берилмаган.
Контрабандачилардан мусодара қилинган 267 та маданий ашё Ислом цивилизацияси марказига топширилди
Сурхондарё вилояти «Сариосиё» чегара божхона пости ходимлари 267 дона қадимий танга ва тақинчоқлар қисмларининг Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқилишига барҳам берган эди. Суднинг тегишли қарорига биноан давлат эгалигига ўтказилган тарихий буюмлар Ислом цивилизацияси марказига топширилди.
Бадиий экспертиза хулосасига кўра, 39 дона осма безак кўринишидаги кумуш танга XIX асрда Бухоро амирлигида зарб қилинган, 228 та тақинчоқ қисмлари эса XIX аср охири ва XX аср бошларига мансуб.
Мавзуга оид

23:53 / 25.07.2025
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест

00:06 / 24.07.2025
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест

22:54 / 22.07.2025
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест

23:55 / 21.07.2025