Самарқандда терминал ўрнатилган автобуслар пайдо бўлди

Самарқанд шаҳрида терминал ўрнатилган йўловчи автобуслари пайдо бўлди. Бу ҳақда Facebook’да эълон қилинган шундай автобусларнинг суратлари асосида carzone.uz хабар берган.
Терминаллар қачондан, қайси йўналишларда қатновчи автобусларга ўрнатилгани, мазкур янгилик нечта автобусни қамраб олгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аксарият Facebook фойдаланувчилари мазкур янгиликни хурсандчилик билан қарши олган, “бозорларда ҳам терминаллар жорий этилса яхши бўларди”, деган фикрларни билдирган.
Сурат эълон қилинган Facebook’даги саҳифаларнинг бирида бу амалиёт асосан Самарқанддан туманларга қатнайдиган автобусларда жорий этилгани, шаҳар ичида ҳаракатланувчи автобусларда нафақат нақд пул, балки жетонлар ёрдамида ҳам ҳисоб-китоб қилиш мумкинлиги ёзилган.
Маълумот учун, 2016 йилнинг 1 майидан бошлаб, Самарқанд автобусларида йўл ҳақи воситаларидан бири сифатида пластик карточкаларга харид қилинадиган жетонлар жорий этилди. Самарқанд автобусларида йўл ҳақи 2016 йил 20 июндан 900 сўм этиб белгиланган.
Мавзуга оид

21:25 / 25.06.2025
Тошкентда қатор автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди

16:39 / 23.06.2025
Саида Мирзиёева БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди

12:50 / 23.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми ўз ишини бошлади

19:04 / 21.06.2025