Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Керри: Россия ва Эроннинг иштирокисиз Сурия муаммосини ҳал этиб бўлмайди

Фото: Reuters
АҚШ давлат котиби Жон Керрининг сўзларига кўра, Сурия инқирозини Россия ва Эрон иштирокисиз ҳал этиш мумкин эмас.
«Бир йил муқаддам, Сурия бўйича Халқаро гуруҳ ташкил этилган эди. Унга мазкур муаммога аралашган барча томон, хусусан Россия ва Эрон ҳам жалб қилинди. Кимдир шундай дейиши мумкин: сиз булар билан нимага музокаралар даврасида ўтирибсиз? Чунки, улар бу жараёнда иштирок этмоқда, уларсиз янги келишувларга эришиш янги муаммоларни яратишни англатади» — деган Керри Халқаро муносабатлар бўйича Чикаго кенгашида.
АҚШ бош дипломатининг қайд этишича, «муаммони қочқинларга шунчаки маблағ ажратиш» билан эмас, аксинча, «кўптомонлама дипломатик чоралар кўриш» воситасида ҳал этиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь куни Лозаннада Россия, АҚШ, Эрон, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, Миср, Ироқ, Иордания дипломатлари ва БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура иштирокида Сурия муаммосига бағишланган музокаралар бўлиб ўтди. Унда, Сурияни яхлит, мустақил ва дунёвий давлат сифатида сақлаб қолишга келишиб олинди.
Мавзуга оид

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

19:50 / 13.07.2025
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди

15:28 / 13.07.2025
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars

20:08 / 12.07.2025