Қалбаки долларлар ўзига қарши далил бўлди

Иллюстратив сурат. Фото: Kun.uz
Фарғонанинг Қўқон шаҳрилик Т.А. “Туркистон” кўчасида жойлашган уйи олдида турли буюмларни сотиб олиш билан шуғулланувчи номаълум олиб-сотарга 5 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини 4 млн сўмга сотади. Олибсотар сўм ўрнига унга 520 АҚШ долларига тенг жами 26 дона 20 АҚШ доллари купюрасини беради.
Республика ИИВ матбуот хизмати хабар қилишича, жабрланувчи мазкур АҚШ доллари купюраларининг ҳақиқийлигига шубҳа қилиб, ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Аризани ўрганиш жараёнида ўтказилган техник экспертиза хулосасига кўра, “26 дона 20 АҚШ долларилик купюралар пул билетини ишлаб чиқарувчи давлат корхоналарида тайёрланмаганлиги” маълум бўлган.
Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятчи Самарқанд шаҳрилик 1953 йилда туғилган Г.Н. эканлиги аниқланган ва ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

22:56 / 20.06.2025
Сўм 5 кунда 2 фоизга мустаҳкамланди. Бунга нималар таъсир қиляпти?

16:29 / 19.06.2025
Сўм долларга нисбатан 4 кунда қарийб 1,6 фоизга мустаҳкамланди

18:57 / 10.06.2025