Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда «Энг намунали оила» танлови ғолиби аниқланди
Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ҳамда тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда «Энг намунали оила» кўрик-танлови ўтказилди.
Кўрик-танловининг вилоят босқичи Боёвут туман Деҳқонобод СИУ Анорзор маҳалласида яшовчи Комил Уралов хонадонида бўлиб ўтди.
Ушбу кўрик-танловда вилоятдаги барча туман ва шаҳарларнинг энг намунали оила вакиллари қатнашди.
«Энг намунали оила» кўрик-танловининг иштирокчилари ўз оиласи таркиби, касби, оила аъзоларининг севимли машғулотлари, эр-хотиннинг оила қуриш жараёни, қайнона келин муносабатларини оиладаги анъана ва қадриятлари тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида ўз чиқишлари билан иштирок этишди.
Мазкур кўрик-танловнинг вилоят босқичида биринчи ўринни Сайхунобод туманидан Д. Эгамбердиевлар оиласи, иккинчи ўринни Оқолтин туманидан Ю.Файзиевлар оиласи ҳамда учинчи ўринни эса Мирзаобод туманидан Т.Турдалиевлар оиласи эгаллади. Уларга қимматбаҳо совғалар берилди.
Қолган иштирокчилар эса қатор номинацияларга яъни «Китобсевар оила», «Спортчи оила», «Ишбилармон оила», «Меҳрибон қайнона», «Аҳил оила», «Саховатли оила», «Ибратли келин» ва «Файзли оила» номинацияларига лойиқ кўрилиб, турли хил совғалар билан тақдирландилар.
Мавзуга оид

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

13:44 / 27.06.2025
Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар салкам ярим млрд сўм зарар етказди

14:35 / 24.06.2025
“Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади

09:59 / 21.06.2025