Fitch: «Юқори долларлашув Ўзбекистон иқтисодиётининг муаммоларидан бири»

Фото: Wall Street Journal
Fitch Ratings Ўзбекистоннинг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли рейтингини «BB-», «Барқарор» прогнози даражасида тасдиқлади. Бу ҳақда агентликнинг матбуот учун хабарномасида айтилади.
Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон рейтинглари ишончли суверен баланс, давлат қарзларининг пастлиги ва хомашёга юқори қарамлик фонида рекорд ўсиш, юқори инфляция ҳамда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ нуқтаи назаридан тузилмавий заифликлар билан мувозанатлашган.
Агентлик иқтисодиётнинг ҳаддан ташқари долларлашганини асосий муаммолардан бири сифатида келтирган. Хусусан, айнан у пул-кредит сиёсатининг самарасини чеклайди, сабаби доллар депозитларнинг 37,4 фоизини ва кредитларнинг 56,5 фоизини ташкил қилади.
Бошқа муаммолар - кредитларни давлат томонидан молиялашнинг бозор ставкаларидан пастлиги бўйича юқори улуш (қопланмаган кредитларнинг 50 фоизи) ва маҳаллий капитал бозорларининг кам ривожланганлиги.
Шундан келиб чиқиб, Fitch’нинг кутишича, 2019 йилда инфляция ўртача 15,2 фоизни ташкил этади ва 2020 йилда 13,5 фоизга секинлашади.
Ўзбекистон раҳбарияти ислоҳотлар дастурига қатъий риоя қилаётганига қарамасдан, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари, хусусий инвестициялар миқдорини ошириш ва иш ўринларини яратиш нуқтаи назаридан дастурнинг устувор йўналишларини амалга оширишдаги кечикиш, кутилган ижтимоий харажатлар билан бирга, ислоҳотлардан «чарчаш»га олиб келиши мумкин, аммо бу ижтимоий барқарорликка таъсир кўрсатмайди, деб ҳисобламоқда агентлик.
Мавзуга оид

14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ

10:21 / 22.04.2025