Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронлик мактаб ўқувчиси МДҲда “Йилнинг энг яхши ёш олими» бўлди

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Оҳангарон тумани 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Камолиддин Акбаралиев 20-21 апрель кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» халқаро танловида таълим йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» халқаро танловида МДҲ давлатларидан 1000 нафарга яқин иштирокчилар қатнашган бўлиб, улардан 100 нафарга яқин иштирокчиларнинг илмий ишлари танлов учун саралаб олинган.
Иштирокчиларнинг 50 нафари фан, таълим, сиёсат, биология, кимё, тилшунослик ва бошқа йўналишлар бўйича ғолиб деб топилди. Ушбу танловда юртимиздаги мактаб ўқувчилари учун аниқ ва гуманитар фанлар бўйича IT асосида таълим бериш бўйича тайёрлаган илмий ишим билан иштирок этишди.
Камолиддин Акбаралиев халқаро танловда юқори натижани қўлга киритиб, кўкрак нишони ва диплом билан тақдирланди.
Мавзуга оид

12:12 / 09.07.2025
Ўзбекистон МДҲнинг Шахсларни давлатлараро қидириш шартномаси баённомасини тасдиқлади

22:58 / 01.07.2025
Россия Бокудаги кайфият МДҲнинг бошқа давлатларига ҳам юқишидан хавотирда — сиёсатшунос

18:50 / 25.06.2025
МДҲ айрим давлатлари тарих дарслигида Россияга нисбатан салбий муносабат бор – Россия таълим вазири

12:11 / 10.06.2025