Telegram ва TikTok ишида узилишлар кузатилди
Downdetector маълумотларига кўра, Telegram фойдаланувчиларида иловани ишга туширишда, серверга уланиш ва хабар жўнатишда муаммолар кузатилмоқда.

Фото: KUN.UZ
WhatsApp фойдаланувчилари оммавий равишда Telegram мессенжерига ўтаётгани сабабли мессенжер серверлари юкламага дош беролмай қолди. Бу ҳақда Telegram Twitter аккаунтида маълум қилди.
“Барча янги фойдаланувчилар WhatsApp’дан ўтаётганидан хурсандмиз, аммо серверлар барчага бирдан хизмат кўрсатишга қийналмоқда”, — дейилади мессенжер хабарида.
Downdetector маълумотларига кўра, Telegram фойдаланувчиларида иловани ишга туширишда, серверга уланиш ва хабар жўнатишда муаммолар кузатилмоқда.
Шунингдек, TikTok ижтимоий тармоғида ҳам носозликлар юз берди.
Маълумот берилишича, фойдаланувчилар Тошкент вақти билан соат 21:00дан муаммоларга дуч кела бошлаган.
TikTok ишидаги носозликлар асосан Европада кузатилмоқда.
Аввалроқ Facebook, Instagram ва WhatsApp фаолиятида узилишлар кузатилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

00:50 / 22.06.2025
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди

22:37 / 19.06.2025
Трамп TikTok иловасининг АҚШдаги фаолиятини 90 кунга узайтирди

12:39 / 11.06.2025
Telegram ФСБ билан алоқа ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди

17:30 / 04.06.2025