Ўзбекистон миллий жамоасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмоқда
Сречко Катанец ва Ҳожимат Эркинов коронавирусга чалинди. Словениялик мутахассис ўз юртида карантинда бўлиб турибди. Жамоани эса унинг ёрдамчилари бошқармоқда.

Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий жамоасида коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, миллий жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб бориши режалаштирилган эди. Бироқ келиш олдидан топширилган тест мусбат натижа кўрсатган.
«Бугунги кунда яна тез суръатларда тарқалаётган коронавирус инфекцияси футбол оламига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон миллий жамоасини ҳам ковид билан боғлиқ вазият четлаб ўтмади.
Хусусан, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб келиши режалаштирилган эди. Бироқ, бевосита кетиш олдидан топширилган тест мусбат натижани келтириб чиқарган. Шу тариқа, словениялик мутахассис ўз юртида карантин ўташга мажбур бўлди. Умид қиламизки, карантин даври тугагач, мураббийимиз ўз соғлигини тиклаган ҳолда терма жамоа бошқарувига қайтади. Унга қадар Катанецнинг ёрдамчи мураббийлари йиғиннинг бошланғич қисмида терма жамоани бошқариб туради», дейилган расмий хабарда.
Миллий жамоа Дубайга етиб келгач, делегациянинг барча аъзолари ПЦР-тест топширган ва «Пахтакор» яримҳимоячиси Ҳожимат Эркинов вирус юқтириб олгани маълум бўлган. Футболчи изоляцияга олинган. Эркинов карантин муддати якунлангач, қайта тест топширади ва манфий натижа бўлса, машғулотларга қўшилади.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг Исроилга жавоби: Тел-Авивда вайронгарчиликлар, яраланганлар бор
Жаҳон | 07:43
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
Мавзуга оид

14:41 / 10.06.2025
«Мерос». Сречко Катанецга бағишланади

15:27 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида

09:00 / 24.01.2025
«Оқ бўрилар»да «тўдабоши» ўзгарди: Копа уддалайдими?

22:19 / 23.01.2025