Пеле вафот этди
«Футбол қироли» номига муносиб кўрилган бразилиялик афсонавий футболчи бугун, 29 декабрь куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Reuters
Бразилиялик собиқ футболчи Пеле Сан-Паулу шифохонасига шошилинч ётқизилганди. Унинг танасида кўплаб шиш ва юрак етишмовчилиги аниқланган. 20 декабрь куни футболчининг қизи унинг шифохонада аҳволи оғирлигини маълум қилганди.
27 декабрь куни Пеле оиласига яқин манба саналмиш бизнесмен Фрэнк Холид футбол қиролининг аҳволи тобора ёмонлашаётгани, у оиласи, дўстлари билан видолашганини айтганди.
«Пеле яқинлари ва дўстлари билан видолашмоқда. Футбол қироли саратон билан курашда афсуски секин-аста таслим бўлмоқда. Унинг оиласи афсонанинг аҳволи тобора оғирлашаётганини айтди», - дея ёзганди Холид.
Пеле ичаклари, жигари ва ўпкасида ўсмалар пайдо бўлгани туфайли бир неча ой давомида кимётерапия муолажасини олиб келаётган эди. Бироқ бу фойда бермаган.
Собиқ футболчи 2021 йил сентябр ойида йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича операция қилинганди, 2022 йилда эса учта хавфли ўсма ва сийдик йўллари инфекциясини даволаш учун икки марта шифохонага ётқизилган эди.
Маълумот учун, Эдсон Арантес ду Насименту ёки «Пеле» уч марта (1958, 1962, 1970) жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона футболчи, XX асрнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия армияси Запорижжяга дронлар билан зарба берди
Жаҳон | 09:10
-
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Ўзбекистон | 08:50
-
Нетаняҳу эронликларни ҳукуматга қарши чиқишга чақирди
Жаҳон | 08:31
-
Эроннинг Исроилга жавоби: Тел-Авивда вайронгарчиликлар, яраланганлар бор
Жаҳон | 07:43
Мавзуга оид

01:43 / 30.12.2022
«Алвидо, Қирол». Пеле мероси ҳақида

13:24 / 28.12.2022
«Футбол қироли саратон билан курашда тобора таслим бўлмоқда». Пеленинг аҳволи оғирлашди, Бразилияда тайёргарлик бошланган

09:33 / 04.12.2022
Пеле оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бутун дунё бўйлаб уни қўллаб-қувватлашмоқда

21:00 / 30.11.2022