Исроилда ўрмонларга ўт қўйишда гумонланган 18 киши қўлга олинди
Мамлакатда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Қуддус атрофида жойлашган 2 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетди.

Фото: Flash90
Исроил ҳукумати Қуддус яқинидаги ўрмонларга ўқ қўйишда гумонланган 18 кишини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳу маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, гумонланувчилардан бири ўт қўяётган жойида ушланган. Шу билан бирга, The Times of Israel’нинг мамлакат ёнғин-қутқарув хизматига таяниб ёзишича, кенг кўламли ўрмон ёнғинлар нима сабабдан юзага келгани ҳали аниқ эмас.
Яҳудий миллий жамғармаси («Карен Каемет ле-Исраэл) маълумотларига кўра, 30 апрел куни эрталаб бошланган ёнғинлар ҳозирга қадар Қуддус атрофидаги 2 минг гектарга яқин ерни яксон қилган. Бейт-Шемеш шаҳри яқинида жойлашган «Канада» миллий боғи деярли бутунлай ёниб кетган.
Ўрмон ёнғинларини ўчириш ишлари давом этмоқда. Бир кун олдин ёпилган йўллар, жумладан, Шоссе 1 очиб юборилган. Ёнғин туфайли кеча эвакуация қилинган аҳоли пунктларининг айримларига фуқароларнинг қайтишига рухсат берилган.
Исроил ҳукумати Италия, Хорватия, Болгария, Греция ва Кипрдан ёнғинни ўчиришда ёрдам сўраган. Халқаро ёрдам мамлакатга 1 май куни етиб келиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?
Ўзбекистон | 08:20
-
Калифорния расмийлари Трампдан Миллий гвардияни чақириб олишни талаб қилди
Жаҳон | 08:00
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

15:21 / 06.06.2025
Германияда фаоллар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди

15:00 / 05.06.2025
Испания Исроил билан ракеталар етказиб бериш бўйича шартномани тўхтатди

14:25 / 05.06.2025
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди

15:14 / 04.06.2025