Саида Мирзиёева ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
Учрашув давомида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 14 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, учрашув давомида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкониятлари, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик очиқ муҳокама қилинган.
Хусусан, хотин-қизлар тадбиркорлигини ва таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш ташаббуслари, сув ресурслари билан боғлиқ масалалар ҳамда минтақалараро алоқалар эътибор марказида бўлган.
«Жаноб Стипрайснинг минтақамиз билан боғлиқ бой касбий тажрибаси шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз. Очиқ ва конструктив мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни Эдуардс Стипрайсни қабул қилганди. Учрашувда минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган, шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилган.
Мавзуга оид

10:51
S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «ижобий» даражага яхшилади

10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди

10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди

08:27 / 21.05.2025