Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙдаги вакили тайинланди
Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳукуматлараро комиссиянинг маданият соҳаси бўйича қўмитасининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Фото: Дунё
Тадбирда Ўзбекистон делегациясига маданият вазири ўринбосари Мурод Мажидов, Туркия томонидан эса маданият ва туризм вазири ўринбосари Батухан Мумжу раҳбарлик қилди.
Ўзбекистон делегацияси ташрифи давомида, шунингдек, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)нинг Анқарадаги бош қароргоҳида мамлакатнинг мазкур ташкилотдаги вакили этиб тайинланган Шавкатжон Ортиқовнинг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.
ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев Ўзбекистоннинг туркий дунё маданий мероси ва тарихида тутган ўрнига юқори баҳо берди. У мамлакат билан олиб борилаётган ҳамкорлик йил сайин мустаҳкамланаётганини, хусусан сўнгги йилларда амалга оширилаётган қўшма маданий лойиҳалар сони ортиб бораётганини таъкидлади.
"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган очиқ ва фаол ташқи сиёсат доирасида туркий дунё билан маданий ҳамкорлик устувор йўналишга айланди. Ўзбекистон вакилининг ТУРКСОЙда расмий фаолият бошлагани, ташкилотнинг тўлақонли халқаро платформага айлангани ва туркий халқлар ўртасидаги тарихий, маънавий ҳамда маданий умумийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", деди у.
Мазкур тайинлов билан Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙдаги иштироки янги босқичга кўтарилди ва мамлакатнинг туркий маданий макондаги фаол иштироки янада кучайди. Бу эса нафақат Ўзбекистоннинг маданий дипломатияси имкониятларини кенгайтиради, балки туркий халқлар ўртасидаги бирдамлик ва ҳамжиҳатликни ҳам мустаҳкамлайди.
Мавзуга оид

21:28 / 03.07.2025
Туркияда оқсим касаллиги тарқалди

08:29 / 02.07.2025
Туркияда канани ёқишга уринган эркак ўрмонга ўт қўйиб юборди

18:58 / 01.07.2025
Туркия депортация марказларида бўлиб турган 50 нафар ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

12:20 / 30.06.2025