Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳоннинг нечта давлатида террорчиларнинг «ухлаб ётган ячейкалари» борлиги айтилди

Фото: AFP
МДҲ Террорчиликка қарши кураш маркази (ТҚКМ) вакили Владимир Григорьевнинг маълум қилишича, террорчиларнинг «ухлаб ётган ячейкалари» дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатларида мавжуддир. Григорьевнинг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
Унинг сўзларига кўра, бундай хулосага «баъзи» экспертлар баҳолари асосида келиш мумкин. Григорьевнинг қайд этишича, МДҲ давлатлари ушбу рўйхатдан истисно эмас.
«Фақат Шимолий Кавказда йигирмага яқин ухлаб ётган халқаро террорчилик ташкилотлари ячейкалари ва уларнинг, асосан ёшлар орасидан бўлган, 120 нафардан ортиқ аъзолари фаолиятига чек қўйилди», - дея таъкидлаб ўтди Григорьев.
Шунингдек, унинг огоҳлантиришича, террорчилар Сурия ва айни вақтда жанговар ҳаракатлар юз бераётган бошқа жойлардан ЕИ ҳамда МДҲга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МДҲда НАТО ҳарбий инфратузилмасининг кучайишидан шикоят қилишганди.
Мавзуга оид

12:12 / 09.07.2025
Ўзбекистон МДҲнинг Шахсларни давлатлараро қидириш шартномаси баённомасини тасдиқлади

22:58 / 01.07.2025
Россия Бокудаги кайфият МДҲнинг бошқа давлатларига ҳам юқишидан хавотирда — сиёсатшунос

18:50 / 25.06.2025
МДҲ айрим давлатлари тарих дарслигида Россияга нисбатан салбий муносабат бор – Россия таълим вазири

16:26 / 05.06.2025