Таниқли ҳинд актёри ўз уйида жонсиз ҳолда топилди

Фото: Instagram
Болливуд юлдузи, 34 ёшли актёр Сушант Сингх Ражпут Мумбайдаги уйида жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Полицияда тахмин қилинишича, актёр ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Таъкидланишича, бир ҳафта аввал актёрнинг собиқ менежери ҳам вафот этган.
Бу орада актёрнинг полиция билан суҳбатлашган яқинлари ва дўстлари Ражпут тушкун ҳолатдалиги ёки соғлиғи ёхуд молиявий томондан муаммолари борлигидан шикоят қилмаган.
Актёр “Ҳаётимдаги уч хато” (Kai Po Che! 2013) фильмидан кейин машҳурликка эришгач, уни таниқли режиссёрлар ўз фильмларига таклиф қила бошлашган. Ражпут, шунингдек, сериалларда ҳам роллар ижро этган. Умумий ҳисобда актёр 20дан кўпроқ фильмда, жумладан “Пикей” (PK, 2014), “М.С.Дхони: айтилмаган воқеа» (M.S.Dhoni: The Untold Story, 2016), “Драйв” (Drive, 2019) каби фильмларда суратга тушган. Унинг иштирокидаги янги фильм май ойида экранларга чиқиши керак бўлган, бироқ пандемия сабабли қолдирилган.
Актёрнинг ҳамкасблари ва мухлислари ижтимоий тармоқларда ўз таъзияларини билдиришган. Жумладан, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам твиттерда актёр вафоти билан боғлиқ изоҳ қолдирган. Унинг фикрича, Ражпут ўз йўли билан кўпчиликни илҳомлантириб, кино тарихида ўзига хос ўчмас из қолдирди.
“Ёш актёр жуда эрта ҳаётдан кетди. У телевидение ва фильмларда муваффақият қозонганди. Унинг кўнгилочар соҳада порлаши кўпчиликни илҳомлантирди. Мен унинг ўлимидан карахтга тушдим. Менинг ўйларим унинг оиласи ва мухлислари билан бирга”, деб ёзган Моди.
Таъкидланишича, актёр ижтимоий тармоқлардаги охирги постини ўз онасига бағишлаган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди
Жамият | 19:41
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
Мавзуга оид

17:29 / 16.01.2025
Болливуд юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқланди

07:42 / 29.10.2021
Шоҳруххоннинг ўғли гиёҳванд моддалар иши бўйича гаров эвазига озод қилинди

10:50 / 23.02.2020
Трамп ўзи бош ролда бўлган Болливуд фильмлари қабилидаги видеони эълон қилди

00:31 / 02.01.2019