Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВни ҚҚСдан озод этиш ўрнига унга имтиёз бериш керак – Олим Ўсаров
ОАВни қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш бўйича президент қарори тайёрланган ва ушбу қарор айни кунларда имзоланиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров 23 сентябрь куни ўтказилган давра суҳбатида маълум қилди, дея хабар берди Kun.uz мухбири.
Уюшма раҳбари журналистнинг шу мазмундаги саволига жавобан шунингдек, ўз шахсий қарашларини ҳам билдириб ўтди.
«Бу жойда қизиқ бир ҳолат бор. Оммавий ахборот воситаларини қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз бериш бошқа давлатлар тажрибасида кузатилмаяпти.
Бугун ОАВга уни ҚҚСдан озод қилиш имконини берсак, эртага унинг олдига бошқа соҳалар ҳам кириб келиши мумкин. Кейин уларнинг кўпайиши ОАВ учун берилган имтиёзнинг ёппасига бекор қилинишига ҳам сабаб бўлади.
Шахсий фикрим шундайки, бу масалада бошқачароқ ёндашув мақсадга мувофиқ. Яъни ОАВни ялпи ҚҚСдан озод этиш эмас, балки уларга бошқача кўринишдаги имтиёзни бериш керак. Чунки қўшимча қиймат солиғи имтиёзи қачондир бекор бўлиши мумкин. Шунинг учун биз қонунчиликда муайян норма топишимиз керакки, у ОАВни қўллаб-қувватласин», – деди Олимжон Ўсаров.
Уюшма раисининг қўшимча қилишича, 2007 йилда оммавий ахборот воситаларини моддий қўллаб-қувватлайдиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган, аммо у ҳанузгача имзоланмаган.
«Шу қонун қабул қилинганда эди, ҚҚС билан боғлиқ қийинчилик бўлмасди. Ўйлашимча, бу жараён жуда чуқур ўрганилиши керак», – Олимжон Ўсаров.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нидерландия ва Норвегия Полша осмонида патруллик қилади
Жаҳон | 08:14
-
Бадиий академия ходимлари учун ойлик рағбатлантириш устамаси белгиланди
Ўзбекистон | 08:10
-
Bloomberg: Зеленский Трамп билан АҚШдаги элчини алмаштиришни муҳокама қилди
Жаҳон | 07:56
-
Ўзбекистонда миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича устахона ташкил этилади
Ўзбекистон | 07:36
Мавзуга оид

20:34 / 30.06.2025
Тошкентда Euronews ваколатхонаси очилди

17:57 / 28.06.2025
Қозоғистонда ОАВ ходимларига байрам муносабати билан 66 та уй топширилди

21:26 / 27.06.2025
Kun.uz журналисти «Олтин қалам» мукофоти билан тақдирланди

18:39 / 27.06.2025