Қорақалпоғистонда браконьерлар 14 бош жайронни овлади
Тахтакўпир туманида Қизил китобга киритилган жайронларни овлаган шахслар қочиб кетди. Прокуратура терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.

Фото: Қорақалпоғистон Экоқўмитаси матбуот хизмати
Тахтакўпир туманида 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлаган браконьерлар қидирилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 12 декабрь куни Экология қўмитасининг Нукус шаҳар, Тахиатош, Тахтакўпир тумани инспекторлари Тахтакўпир туманида тезкор рейд тадбирини ўтказган. Унда соат тахминан 14:00ларда Тахтакўпир тумани "Қоныраткол" ОФЙ чўл ҳудудида инспекторлар томонидан номаълум шахслар “Уаз 469” русумли ранги кулранг автомашина билан турганлиги аниқланган.

Номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб, воқеа жойидан яширинган. Инспекторлар номаълум шахсларнинг 5 км масофагача изидан борган. Шунга қарамай браконьерлар инспекторлардан қочиб кетишга улгурган.
Тахтакўпир тумани чўл зонасининг “Тасберген” кран атрофида инспекторлар томонидан номаълум шахслар турган жой кўздан кечирилганда воқеа жойига отилган патрон гилзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёқилғи, кийим-бошлар ҳамда “Қизил китоб”га киритилган 14 бош жайрон, 5 дона ёввойи қуён жасадлари ташлаб кетилгани аниқланган.

Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видеотасвирга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Устюрт текислигида 11 бош жайронни овлаган браконьерлар 4 йил муддатга қамалганди.
UPD: Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани, натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин нега Россия Эронни қўллаб-қувватламагани ҳақидаги саволга жавоб берди
Жаҳон | 23:24
-
Сўм 5 кунда 2 фоизга мустаҳкамланди. Бунга нималар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:56
-
Президентнинг Қашқадарёга ташрифи, 1-синфга онлайн қабулнинг бошланиши ва давлат хизматчилари бўйича маълумотлар базаси – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:49
-
АҚШ Эроннинг мудофаа саноатига қарши санкциялар жорий қилди
Жаҳон | 22:42
Мавзуга оид

08:37 / 17.07.2023
Бухорода браконьер экология инспекторига ўқ узди

08:53 / 11.07.2023
Навоийда фуқаро Қизил китобга киритилган она-бола жайронни ўлдиргани аниқланди

19:08 / 16.06.2023
Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконьер қўлга олинди

18:34 / 28.01.2023