Россия ФХХ юқори мартабали генераллар истеъфосига тайёргарлик кўраётгани айтилди
Тез орада таниқли генераллар истеъфоси кўринишидаги «Домино эффекти» юз беради, чунки Россия ҳокимият тизими шундай қурилганки, асосий фигуранинг кучсизланиши унинг атрофидаги барчага муаммо келтириб чиқариш билан якунланади.

Фото: «ТАСС»
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ичида ҳокимият учун кураш бошланди. Тизимдаги бир нечта раҳбарий лавозимлар, жумладан, директор Александр Бортниковнинг ҳам ўрни бўшаб қолиши айтилмоқда.
Манбаларнинг сўзларига кўра, тез орада таниқли генераллар истеъфоси кўринишидаги «Домино эффекти» юз беради, чунки Россия ҳокимият тизими шундай қурилганки, асосий фигуранинг кучсизланиши унинг атрофидаги барчага муаммо келтириб чиқариш билан якунланади. «Қаттиқ ғажиш бошланди», — дейди амалдаги ва икки нафар собиқ ФХХ ходими.
Ноябр ойида Бортников 73 ёшга тўлади. Армия генерали бўлгани сабаб хизмат ёши чеклови унга таъсир кўрсатмайди, аммо унинг ўзи «соғлиғи туфайли тинчлик сўрамоқда».
Мазкур лавозимга асосий номзод сифатида ФХХ директорининг биринчи ўринбосари Сергей Королев кўриб чиқилмоқда — у Россия жиноят оламининг етакчилари, шунингдек, контрразведка хизмати бошлиғи Владислав Меншиков билан узоқ йиллик алоқага эга.
«Устуворлик ўзгарди: олигархлар устидан назорат ўрнатиш ўз аҳамиятини йўқотди. Энди асосий масала — армия ва ҳарбий-саноат мажмуалари, диверсантлар ва террорчилар устидан назорат. Бу эса Меншиковнинг мавзуси», — дейди Россия махсус хизматлари бўйича мутахассис Андрей Солдатов.
Таъкидланишича, идорани 9 йилга яқин бошқарган президент ёрдамчиси Николай Патрушев ФХХ ичидаги позициясини йўқотган. Шундан кейин уни Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлашган, шундай бўлсада у хизмат ичида улкан таъсир доирасини сақлаб қолган. Манбаларнинг сўзларига кўра, Патрушевнинг одамлари ФХХда ишлашни давом этмоқда, бироқ Николайнинг президентнинг кемасозлик бўйича ёрдамчиси деган «шармандали лавозимга» ўтказилиши оқибатида улар ҳам ўз ўрнида узоқ қолмайди.
Шунингдек, Патрушев жамоасининг асосий генералларидан бири — конституциявий тузум ҳимояси бўйича хавфсизликни таъминлаган Алексей Седовнинг ҳам истеъфоси кутилмоқда. Юқори мартабали амалдорга нисбатан эътирозлар Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир бўлган терактдан кейин кучайган.
Июнь ойида ФХХ 5-хизмати бошлиғи генерал-полковник Сергей Беседа ҳам лавозимдан олинган эди. Маълумотларга кўра, бўлинма ходимлари президент Путинни қўшни давлат вилоятлари Киевдан «озод бўлишни» кутаётгани ва Россияга «югуриб келиши» ҳақидаги ёлғон маълумотлар билан таъминлаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги навбатдаги байрам Қорақалпоғистонда ўтказилди
Ўзбекистон | 18:00
-
Эрон Исроилга ёрдам бераётган давлатларга зарбалар билан таҳдид қилди
Жаҳон | 17:16
-
“2000-йиллар бошидаги даража” – пластик карта эгалари карталарни ёптиришда бюрократияга дуч келяпти
Иқтисодиёт | 17:14
-
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади
Жаҳон | 17:10
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025