Ҳиндистон пойтахти ҳавоси ўта ифлос даражада: бунга сабаб нима?
Ню-Деҳлида яна экологик инқироз бошланди — шаҳарни қалин смог қоплаб, ҳаво ифлосланиши “хавфли” даражага етди.

Фото: AP
Бунга асосий сабаб — оммавий мушакбозликлар ва қўшни ҳудудлардаги фермер хўжаликларида поя қолдиқларини ёқиш. Ҳар йили такрорланадиган ушбу ҳолат 30 миллиондан ортиқ аҳолига эга мегаполисни дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлардан бирига айлантирмоқда.
IQAir мониторинг компанияси маълумотларига кўра, саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин бўлган ва ўпка орқали қонга осон кириб борадиган PM2.5 майда қаттиқ заррачалар даражаси 23 баравар ошиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган меъёрдан ошиб кетди. Бу ҳозирги вақтда дунёдаги ҳаво ифлосланишининг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.
Шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган Ҳиндистон дарвозалари қалин туманда кўринмай қолди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, тутун шунчалик аччиқ бўлганидан, кўчага чиқаётган одамлар ниқоб тақишга мажбур бўлмоқда. Ҳудудда доимий қўланса ҳид тарқалмоқда, ифлосланиш даражаси юқорилиги сабаб нафас олиш қийинлашган. Шундай бўлса-да, аҳолининг кўпчилиги ҳамон эҳтиёт чораларини эътиборсиз қолдирмоқда.
Ҳаво сифати ёмонлашувига асосий сабаб қўшни штатлардаги фермаларда поя қолдиқларининг мавсумий ёқилишидир. Ҳар кузда фермерлар ҳосил қолдиқларини ёқиб, янги экин экиш учун далаларни тозалайди. Ню-Деҳли ҳокимияти буғдой сомонини ёқишни тақиқлаб, бу муаммога қарши курашишга уринган, бироқ мазкур чекловларнинг бузилиши кенг тарқалган ҳодиса бўлиб қолмоқда, яқинда полиция фермерларни қамоққа олишни бошлади.
Ифлосланишнинг яна бир омили — Дивали байрами пайтида ўтказиладиган оммавий мушакбозликлар. Бу йил шаҳарда петарда ишлаб чиқариш ва сотишга “тўлиқ тақиқ” жорий этилганига қарамай, кўпчилик аҳоли диний анъаналарга кўра бу тақиққа эътибор бермаяпти. Полиция эса Дивали байрамида мушакбозликнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, вазиятга аралашишга шошилмаяпти.
Ифлосланиш даражасини назорат қилишга уриниб, Ню-Деҳли ҳокимияти турли кунларда жуфт ва тоқ рақамли автомобиллар ҳаракатини чеклаш, қурилиш ишларини тўхтатиш ҳамда дизель ёқилғисида ишлайдиган транспорт воситаларининг шаҳарга киришини тақиқлаш чораларини кўрди. Бироқ барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, экологик вазият оғир ҳолатда қолмоқда.
Ню-Деҳлидаги ҳаво ифлосланиши маҳаллий аҳоли саломатлигига ҳалокатли таъсир кўрсатмоқда. The Lancet тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқот маълумотларига кўра, 2019 йилда Ҳиндистонда ҳаво ифлосланишидан 1,67 миллион киши вафот этган. Дивали яқинлашгани саин вазият ёмонлашиши кутилмоқда, чунки мушакбозлик тутуни аллақачон юзага келган экологик ҳалокатни янада оғирлаштиради.
Ню-Деҳли ифлосланган муҳит оқибатлари билан курашишни давом эттирса-да, бу узоқ йиллик муаммони ҳал этиш учун ҳукумат томонидан янада қатъиятли чора-тадбирлар кўрилиши ва аҳолининг атроф- асрашга онгли муносабатда бўлиши талаб этилади.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди
Жамият | 19:41
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
Мавзуга оид

19:08 / 09.06.2025
Ҳиндистонда ҳаракатдаги поезддан тушиб кетган 6 киши ҳалок бўлди

16:51 / 07.06.2025
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди

17:07 / 06.06.2025
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги очилди

13:35 / 06.06.2025