Кит Келлогг Кремль талабига биноан Украина бўйича музокаралардан четлатилди
Россия томони фикрига кўра, у «ўта украинапараст» сиёсатчи.

Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлогг музокаралардан четлатилди. Бунга Кремль талаби сабаб бўлди, деб ёзди NBC News.
Истеъфодаги генерал-лейтенант Келлогг яқинда Саудия Арабистонида Россия ва Украина расмийлари иштирокида бўлиб ўтган икки саммитда қатнашмади, гарчи музокаралар унинг ваколатига кирса ҳам.
Кремлга яқин бўлган юқори мартабали россиялик амалдорга кўра, Россия президенти Путин Келлоггни «ўта украинапараст» деб ҳисоблайди. «Келлогг Украинага жуда яқин бўлган собиқ америкалик генерал. У «бизнинг одам эмас, биз излаётган обрўга эга эмас», деди расмий.
Трамп маъмурияти расмийси Россия Келлоггнинг музокараларда иштирок этишини истамаганини тасдиқлади.
80 ёшли Келлогг аввалроқ Украинани қуроллантириш ва мудофаасини кучайтириш орқали урушни тугатишни таклиф қилган эди. Шу орқали «Россиянинг ўт очишни тўхтатиш ёки тинчлик келишувидан кейин яна олдинга силжимаслиги ёки яна ҳужум қилмаслиги» кафолатланишини таъкидлади.
18 февраль куни Ар-Риёзда АҚШ-Россия музокараларида Келлоггнинг ўрнига Давлат котиби Марко Рубио, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолц, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф ва Яқин Шарқ бўйича махсус элчи Стив Уиткофф иштирок этди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Солиқ идораси мансабдорининг ноқонуний ҳаракати фош қилинди
Жамият | 08:27
-
Эронда Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 224 нафарга етди — Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жаҳон | 07:12
-
Эрондаги Фордо ядровий маркази яқинида зилзила кузатилган
Жаҳон | 07:06
-
Эрон Исроил ҳужумлари тугамагунча оташкесим бўйича музокараларга тайёр эмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 06:56
Мавзуга оид

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:27 / 14.06.2025