Россия ва Украина 390 нафар асирни алмаштирди
Жараён 3 кун давом этади ва жами 1 минг ҳарбий алмаштирилади.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина асирлигидан 270 нафар ҳарбий ва 120 нафар тинч аҳоли Россияга қайтарилди. Москва, шунингдек, маҳбуслар алмашинуви доирасида Киевга 270 нафар ҳарбий хизматчи ва 120 нафар тинч аҳоли вакилини топширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб Meduza хабар берди.
Қайд этилганидек, алмашув Истанбулда эришилган келишувлар доирасида бўлиб ўтди. Яқин кунларда Украина билан кенг кўламли маҳбуслар алмашинуви давом этиши режалаштирилган.
Айни пайтда асирликдан қайтган россиялик ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар Беларус ҳудудида бўлиб, уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Тез орада улар Россия тиббий муассасаларда даволаниш ва реабилитация қилиш учун етказилади.
Украина президенти Владимир Зеленский Москва ва Киев ўртасида маҳбуслар алмашинувининг биринчи босқичи 23 май куни бўлиб ўтганини тасдиқлади. Келишув доирасида 390 киши Украинага қайтди.
16 май куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Россия ва Украина делегациялари «1000 га 1000» формуласи бўйича ҳарбий асирларни алмашишга келишиб олди. Россия ва Украина нашрлари манбаларининг хабар беришича, алмашинув 23 май куни бошланган ва уч кун давом этади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Исроилга янги ракеталар тўлқинини учирди
Жаҳон | 07:41
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
Мавзуга оид

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

20:19 / 14.06.2025
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ

18:00 / 14.06.2025