Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ҳам кириш имтиҳонлари бошланди
6 август куни Андижон шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг асосий ва қўшимча ўйингоҳларида ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланди.

Биринчи кунги эрталабки соат 7 ва кечки соат 19:00да ўтказилган тест синовларида 6207 нафар абитуриент қатнашди.
Абитуриентлар имтиҳонга ички ишлар, миллий гвардия ходимлари томонидан тақиқланган буюмлар мавжуд эмаслиги бўйича текширилиб, зарарсизлантириш йўлагидан ўтгач киритилди.
“Бу йил Андижон вилоятидан олий таълим муассасаларига кириш учун 55 минг 555 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Имтиҳонларни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт шароитлар яратилган. Ҳар бир сменада 3330 абитуриент имтиҳон топшириши учун жой ҳозирлаганмиз.
Икки сменадаги синовлар куннинг эрта тонг ва кечки пайтдаги энг салқин вақтига белгиланган. Абитуриентларни хавфсизлик ниқоблари, ичимлик суви ва кепкаларлар билан таъминлаяпмиз”,– дейди Давлат тест марказининг Андижондаги вакили Низомиддин Тоштемиров.
Элмурод Эрматов,
Азизбек Исмоилов
Мавзуга оид

13:14 / 23.07.2025
Президент мактаблари 1-босқич имтиҳон натижалари чиқди

10:28 / 23.07.2025
Андижонда аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган дўкон эгаси ушланди

14:33 / 21.07.2025
Тест натижаси қачон чиқади? Уни қандай, қаердан билиш мумкин?

11:29 / 21.07.2025