Зеленский Ғарбни Россия зарбаларидан кейин чора кўришга чақирди
Украина президенти Ғарб иттифоқчиларини Россия армияси томонидан навбатдаги ўққа тутишдан кейин Москвадаги барқарорликдан кўра кўпроқ ўз хавфсизлиги ҳақида қайғуришга чақирди.

Фото: Gleb Garanich / Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский Россия армиясининг Украинага навбатдаги ҳужумидан сўнг Ғарбни чора кўришга чақирди. «Россия ҳар сафар мамлакатимизга янги ҳужумлар уюштирганида, бу объектив заруратни таъкидлайди: Путинга муваффақият қозонмаслигини кўрсатадиган қадамлар», — деди у 13 декабр, жума куни ижтимоий тармоқларида эълон қилган видеомурожаатида.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Владимир Путин урушни тугатиш йўлларини излаш ўрнига ракеталардан фойдаланишда давом этмоқда. «Бироқ, бизнинг ҳамкорларимиз Москвада бундай шахсларнинг барқарорлигини қандай таъминлаш ҳақида ўйламасликлари керак, аксинча, ўзлари ва бутун дунё учун барқарорликни таъминлашга эътибор қаратишлари керак», — деди Украина президенти.
13 декабрда Россия қўшинларининг Украинага ҳужуми
13 декабр куни эрта тонгда Россия армияси 94 та ракета ва 200 га яқин дрон ёрдамида Украинага йирик ҳужум уюштирди. Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.
Володимир Зеленский Россия Қуролли кучлари Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ортиқча юкламоқчи бўлганини ва ҳужум совуқ ҳавога тўғри келганини айтди. «Ҳар бир ракета энергетика инфратузилмасига қаратилган эди, бироқ ҳимоячиларимизнинг аниқлиги ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимизнинг ишончлилиги туфайли кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинди», — деди Украина раҳбари.
Мавзуга оид

21:39 / 08.06.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

11:09 / 05.06.2025
Зеленский Украина қуролли кучлари қўмондонлигида ўзгаришлар амалга оширди

11:05 / 05.06.2025
Зеленский: Россия бутун дунёга нафратини билдиряпти

14:23 / 03.06.2025